“Манчестер Сити” етакчиси операция қилинди

“Манчестер Сити”нинг асосий футболчиси операция столига ётди.
“Манчестер Сити” яримҳимоячиси ҳамда Испания терма жамоаси сардори Родри белидаги жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда Англия клубининг расмий веб-сайти маълум қилди.
Клубнинг хабар беришича, бу жароҳат футболчини анча вақтдан бери безовта қилиб келаётган эди. Муваффақиятли ўтган операциядан сўнг Родри қисқа муддатли реабилитация жараёнини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Родри Испания терма жамоаси таркибида 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва ушбу мундиалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Шунингдек, у 2024-йилда Франсе Фоотбалл нашри томонидан бериладиган “Олтин тўп” мукофотини ҳам қўлга киритган эди.
Маълумот ўрнида, Родри 2019-йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан биргаликда тўрт марта Англия чемпиони, икки марта Англия Кубоги, уч марта Англия Лига Кубоги соҳиби, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги ва Англия Суперкубоги ғолиби бўлган.

