Жиззахда 21 ёшли блогер қиз ЙТҲда вафот этди
Ҳодиса 4-августдан 5-августга ўтар кечаси ярим тунда Жиззах шаҳрида содир бўлган: блогер Орзигул Уразматова бошқарувидаги Ласетти йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Блогер рулда видео олишга чалғиб, бошқарувни йўқотгани айтилмоқда.

Жиззахда 21 ёшли блогер қиз автоҳалокатда ҳаётдан кўз юмди.
Жиззахлик блогер Орзигул Уразматова йўл-транспорт ҳодисасига учраб вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Хабарга кўра, автоҳалокат 4-августдан 5-августга ўтар кечаси ярим тунда Жиззах шаҳрида содир бўлган. Орзигул Уразматова бошқарувидаги Ласетти автомобили йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, блогер рулда видео олишга чалғиган ва бошқарувни йўқотган.
ЙТҲ натижасида Орзигул Уразматова оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Орзигул Уразматова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида машина бошқаруви пайтида тасвирга олинган видео лавҳаларни эълон қилиб келган.
“Жиззах шаҳри марказий кўчаларида тунги пайтларда пойгалар уюштирилаётгани бир неча бор танқид қилинди. Аммо бундай пойгалар ҳамон тўхтамаяпти. Уларнинг айримлари аянчли якунланмоқда”, дейди Kun.uz манбаси.
Жиззах марказида йўл безорилари: Улар кимнинг эркатойи?

