Ироқда коррупсияга қарши курашда 375 кг олтин мусодара қилинди

Ироқда коррупсияга қарши кураш доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди. Ироқ Олий суд кенгаши бу олтинларнинг давлат ҳисобига қайтарилганини маълум қилди. Ушбу олтинлар июн ойида коррупсияда гумонланиб ҳибсга олинган нефт вазирининг собиқ ўринбосари Аднан ал-Жумайлийнинг ишига алоқадор.

Коррупсияга қарши жиноят суди судяси Зия Жафарнинг сўзларига кўра, олтиннинг 358 килограмми Курдистон минтақавий расмийлари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус операцияда топилган. Операцияга Олий суд кенгаши раиси Фоиқ Зидан раҳбарлик қилган. Ўша куни яна 17 килограмм олтин бошқа бир суриштирув доирасида олиб қўйилган, аммо операция тафсилотлари ошкор этилмаган.

Мусодара қилинган олтинлар Ироқ Марказий банкининг Пул муомаласи ва ғазначилик департаментига топширилди. Ҳозирда расмийлар ноқонуний йўл билан топилган бошқа мулкларни қидиришмоқда. Бу воқеа май ойида бош вазир Али Фалеҳ ал-Зайдий тайинланганидан бери коррупсияга қарши курашнинг муҳим натижаси сифатида кўрилмоқда. Ўшандан буён полиция бир қанча юқори лавозимли амалдорларни ҳибсга олди ва 100 миллион доллардан ортиқ йўқолган пуллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар фош этилди.

Барча қимматбаҳо бойликлар май ойида қўлга олинган ва 2-июн куни расман ишдан бўшатилган ал-Жумайлийга қарши тергов билан боғлиқ. Тергов унинг 2025-йилнинг октябр ойидан буён амалга оширган ишларини текширмоқда. Ал-Жумайлий давлат ресурслари ва ҳукумат шартномаларидан шахсий бойлик орттириш ҳамда пора олишда айбланмоқда.

Собиқ амалдорнинг иши бўйича ўтган ҳафтада ҳам йирик муваффақиятга эришилган эди. Ўшанда расмийлар ёмғир суви оқадиган чуқур ичига яшириб қўйилган 14 миллиард Ироқ динорини (10,6 миллион доллар) топган. Ироқ ҳукумати матбуот котиби Ҳайдар ал-Абудий Ал Жазеера каналига берган интервюсида ал-Жумайлийнинг ўзига тегишли умумий маблағ 127 миллиард динор (96 миллион доллар) ва қўшимча 24 миллион доллардан ошиб кетганини айтди. Шунингдек, унинг кўчмас мулклари, автомобиллари ва тилла тақинчоқлари ҳам бор.

Ушбу тергов ҳаракатлари ҳукуматнинг йўқолган ёки ўғирланган давлат маблағларини қайтаришга қаратилган “Тонг” деб номланган кенг кўламли дастури доирасида олиб борилмоқда. Коррупсияга қарши кампания давомида қўлга олинганлар орасида парламент аъзолари ҳам бор. Уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун сиёсий дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилинган.

Ал-Абудийнинг таъкидлашича, коррупсияга қарши кураш қатъий суд тартиб-таомиллари асосида олиб борилмоқда. Ҳукумат гумонланувчиларнинг унвони ёки лавозимига қараб ўтирмайди. “Биз коррупсияда гумонланувчилар билан ишлаяпмиз. Шу сабабли ъсиёсий даражаъ деган иборани қўллаш тўғри бўлмайди. Ироқ халқи давлат мулкини талон-торож қилган ва унинг дахлсизлигини бузганларнинг жазоланишини кутмоқда. Зеро, бу пуллар барча Ироқ халқининг пулидир,” деди матбуот котиби.

Ироқ ахборот агентлиги хабарига кўра, бош вазир ал-Зайдий давлат маблағларини суиистеъмол қилган ҳар қандай одамни таъқиб қилишга ваъда берган. Ироқ Коррупсияга қарши кураш комиссияси ҳозирда хорижда яшаётган юзлаб гумонланувчиларни мамлакатга қайтариш ва контрабанда қилинган бойликларни

hukumatkorrupsiyatergoviroqoltin musodaraadnan al-jumaylitong operatsiyasidavlat mablag'lari