Ҳусановнинг йиллик маоши тахминан 7,5 миллион еврога етади
Футболчи ойига тахминан 625 минг евро, ҳафтасига эса 144 минг евро маош олади

Ҳусановнинг йиллик маоши қарийб 7,5 миллион еврога етади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 22 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг "Манчестер Сити" клуби билан шартномасини 2031-йилгача узайтиргани ҳақида хабар берилган эди.
ОАВ маълумотларига кўра, янги 5 йиллик шартнома имзолангач, Ҳусановнинг йиллик маоши тахминан 7,5 миллион еврога етади. Футболчи ойига тахминан 625 минг евро, ҳафтасига эса 144 минг евро маош олади. Унинг ўртача даромади кунига қарийб 20,5 минг евро, соатига 856 евро ва дақиқасига 14 евродан ортиқни ташкил этади.
Шу тариқа, Ҳусановнинг 5 йил давомидаги умумий даромади 37,5 миллион еврога етиши мумкин. Бунда турли мукофот пуллари ҳисобга олинмаган.
Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, Англия Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритишда иштирок этган. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоаси билан мамлакат тарихидаги илк жаҳон чемпионатида қатнашди.

