Ҳокимият тошкентликларни иссиқ кунларда уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирди
Тошкент ҳокимияти аномал иссиқ кунларда аҳолига мурожаат қилиб, уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирди. “Имкон бўлса, ҳовли, подъездлар олдида, йўлакларда ёки дарахтлар соясида идишда сув қолдиринг. Ҳайвонларни соядан ҳайдаманг. Улар ҳам иссиқдан паноҳ излайди”,&нбсп;&мдаш; дейилади мурожаатда.

Тошкент ҳокимияти иссиқ кунларда уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга чақирди
Тошкент шаҳар ҳокимияти аномал иссиқ кунлар давомида шаҳар аҳолисини уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга ундовчи мурожаатини эълон қилди.
“Мушуклар, итлар, қушлар ва бошқа ҳайвонлар иссиқ ҳавода сувга, салқин жойга ва инсон меҳрига муҳтож бўлади”, — дейилади мурожаатда.
“Илтимос, имконингиз бўлса, ҳовлингизда, йўлакда ёки дарахт соясида бир идишда сув қўйиб қўйинг. Агар имконингиз бўлса, озгина овқат ҳам қолдиринг. Сояда турган ҳайвонларни ҳайдамасликка ҳаракат қилайлик. Улар ҳам иссиқдан паноҳ излаяпти”, — дея таъкидлади ҳокимият.
“Баъзан бир идиш сув, озгина овқат ва оддий инсоний эътибор уларнинг ҳаётида катта ёрдам бўлиши мумкин”, — дея қўшимча қилди ҳокимият.
Экология қўмитаси ҳам Ўзбекистонда иссиқнинг кучайиши муносабати билан аҳоли ва ташкилотлар учун ўз тавсияларини эълон қилди. Идора дарахтларни мунтазам суғориш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва ҳайвонлар ҳамда қушлар учун сув манбаларини сақлаб қолишга чақирди.

