Маҳаллий

Фарғона вилояти ва Хенан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Фарг&лсқуо;она вилояти ҳокимининг биринчи о&лсқуо;ринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Хитойнинг Хенан Фанлар академияси бош муҳандиси Гоа Ян бощилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фарғона вилояти ва Хенан ўртасида илмий ҳамкорлик мустаҳкамланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Хитойнинг Хенан Фанлар академияси бош муҳандиси Гоа Ян бощилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Хенан Фанлар академияси ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма илмий платформа ташкил этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан, ақлли суғориш тизимларини татбиқ этиш, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, минерал таҳлил лабораториясини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик тармоқларини илмий ёндашувлар асосида ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида инвесторлар учун яратилган қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити алоҳида қайд этилиб, илгари сурилган лойиҳаларни Хитойнинг илғор тажрибаси асосида амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ташаббуслар доирасида аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

investmentscientific cooperationuzbekistan-china relationsdigital agriculturetechnology transferfarg'ona regionhenan academy of sciencesagricultural innovation