Эроннинг яна бир босим воситаси ва Ироқда «топилган» олтинлар – кун дайжести.
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз..

Эроннинг яна бир босим воситаси ва Ироқда «топилган» олтинлар – кун дайжести.
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг муҳим воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
АҚШ блокадасига жавобан Эрондаги Муҳофизлари корпуси «АҚШ ва унинг иттифоқчиларига фойда келтирадиган барча бошқа экспорт коридорларини» ёпиш билан таҳдид қилди.
«Минтақавий энергия экспортидан ҳамма тенг баҳраманд бўлади ёки у ҳаммадан маҳрум қилинади», дейилади корпуснинг чоршанба кунги баёнотида.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Эрон Ямандаги иттифоқчиси — ҳусийлар билан Қизил денгизга олиб борувчи Боб ал-Мандаб бўғозини ёпишга ишора қилмоқда. Бу эса Вашингтонга қарши янги фронт очади ва дунёдаги энг муҳим иккита энергия йўлини хавф остига қўяди.
Ушбу тор бўғоз Қизил денгизни Адан кўрфази билан боғлайди ва у орқали Саудия Арабистонининг нефт экспорти, глобал юк ташишнинг салмоқли қисми ўтади.
Ҳусийларнинг юқори мартабали мулозими сўзларига кўра, бу чора нефт нархини бир баррел учун 200 долларгача кўтариб юбориши мумкин.
Ҳусийчилар Боб ал-Мандаб орқали глобал савдони бўғиш қўлларидан келишини 2023 йилда – Ғазодаги уруш бошланганда кўрсатишганди.
Кўрфазда ҳарбий харакатлар ҳам давом этмоқда. АҚШ ҳарбийлари сешанба куни кечқурун Ҳўрмуз бўғози ва Эрон қирғоқбўйи ҳудудлари яқинидаги ҳарбий нишонларга 7 соат давомида зарбалар берди. Эрон ҳам бунга жавобан Баҳрайн, Кувайт ва Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базаларини нишонга олди.
Президент Доналд Трамп эса агар Теҳрон музокараларни қайта бошламаса, келгуси ҳафтада Эрон электр стансиялари ва кўприкларига зарба бериш билан таҳдид қилди. «Энергетика обектларини охирига олиб қўяман, лекин якунда биз энергетика нишонларига, албатта, зарба берамиз. Кейин навбат кўприкларга келади», деди Трамп Фох Невс'га берган интервюсида.
АҚШ зарбалари қанчалик узоқ давом этиши ҳақидаги саволга Трамп: «Улар мен етарли деб айтмагунимча давом этаверади», дея жавоб берди.
Трампнинг қўшимча қилишича, АҚШ музокарачилари эронлик ҳамкасблари билан боғланиб, уларга «келишувга эришганингиз маъқул» деб айтишган.
Украина яна рус кемаларини нишонга олди
Украина Азов денгизида кеча тунда амалга оширилган зарбалар натижасида Россияга тегишли яна 11 та кема нишонга олинганини маълум қилди.
Украина дрон кучлари қўмондони Роберт Бровдига кўра, нишонлар орасида бешта танкер, бешта юк кемаси ва битта шатакчи кема бўлган. Унинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад Россиянинг «соя флоти»га зарар етказиш ва Қримга ёқилғи етказиб берилишини чеклаш бўлган.
Украина ҳарбийларининг даъво қилишича, унинг кучлари сўнгги тўққиз кун ичида Азов денгизида Россияга қарши амалиётларда жами 116 та кемага зарба берган.
Украина дрон ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада оширди ва Россиянинг энергетика инфратузилмасини, жумладан, нефтни қайта ишлаш заводларини тобора кўпроқ нишонга олмоқда. Бу эса Россиянинг ишлаб чиқариш имкониятларига путур етказиш билан бир қаторда, уруш ҳиссини россияликларнинг уйларига ҳам олиб кирмоқда.
Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги

