“Энергетикадаги муаммо – тизимнинг бошқарувида” | Ҳафта дайжести
Энергетика вазири ишдан олинди: электр таъминоти тизими “нолдан ислоҳ қилиниши” айтиляпти. Ўзбекистон ва Қирғизистон энди иттифоқчилар: 5 кунлик муддат 15 кунга узаяди, ўтказиш пунктлари 15 тадан 30 тага етади. Ҳамма ҳужжатинг жойида, лекин барибир хўрланасан: Россияда ўзбек муҳожирлар яна таҳқирланди. Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид энг долзарб мавзулари – Kun.uz дайжьестида.

**"Энергетикадаги муаммо – тизимнинг бошқарувида" | Ҳафта дайжести**
Энергетика вазири лавозимидан озод этилди, электр та'миноти тизимини "нолдан ислоҳ қилиш" зарурияти та'кидланмоқда. О'збекистон ва Қирг'изистон энди иттифоқчилар: 5 кунлик муддат 15 кунга узаяди, о'тказиш пунктлари 15 тадан 30 тага етади. Россияда о'збек муҳожирлар яна таҳқирланди, гарчи уларнинг ҳужжатлари жойида бо'лса ҳам. О'тган ҳафтанинг О'збекистон ҳаётига оид энг долзарб мавзулари Kun.uz дайжестида.
**Президент энергетика тизими ҳақида: "Одамлар мутлақо норози"**
То'рт йил давомида Энергетика вазири лавозимида ишлаган Жо'рабек Мирзамаҳмудов ишдан бо'шатилди. У ҳам о'зидан олдинги ҳамкасблари сингари соҳадаги асосий муаммоларни ҳал қила олмади. Электр энергиясидаги узилишлар, метан газ танқислиги, суюлтирилган газ та'минотининг беқарорлиги, ко'мирнинг сифацизлиги, бензин нархининг то'хтовсиз ошиши каби муаммолар ҳалигача долзарб бо'либ қолмоқда.
Мирзамаҳмудов газ қазиб олишдаги доимий пасайишни то'хтата олмади, натижада мамлакатимиз табиий газнинг соф импортёрига айланди ва илк бор Россиядан газ сотиб олишга мажбур бо'лди. Нефт маҳсулотлари бо'йича ҳам Россияга бог'лиқлик йилдан йилга ортиб бормоқда. Россия билан ҳамкорликда АЕС қурилиши бошланиши ҳам, аввал "О'затом" агентлигини бошқарган Мирзамаҳмудовнинг вазирлик даврига то'г'ри келди.
Унинг о'тган то'рт йилдаги асосий ютуг'и электр энергияси ишлаб чиқаришдаги сезиларли о'сиш бо'лди. Айниқса, қуёш ва шамол генерацияси бо'йича ко'плаб йирик лойиҳалар ишга туширилиши натижасида О'збекистон электр энергияси бо'йича о'з эҳтиёжини ортиг'и билан қоплай оладиган даражага чиқди. Бу, албатта, жуда яхши, аммо оддий исте'молчи учун энг муҳими – та'минотнинг барқарорлиги. Свет о'чган пайтда бунинг сабаби тизимдаги энергия танқислигими ёки тармоқлар қизиб кетиши – исте'молчига фарқи ё'қ. У ҳар йили ошиб бораётган тарифларда пулини олдиндан то'лаб қо'йган, қолгани – та'минотчининг вазифаси.
Давлат раҳбарининг со'зларига ко'ра, июн-июл ойларида энергетика тизимида 4 мингга яқин авария содир бо'либ, аҳоли ва тадбиркорлар 8-10 соатгача электрсиз қолган. "Ҳар йили ёз ва қишда о'нлаб подстансияларда авария бо'либ, юзлаб трансформаторлар ёниб кетяпти", деди Шавкат Мирзиёев. Президент энергетика соҳаси раҳбарларининг ишидан одамлар "мутлақо норози" эканини та'кидлади:
"Очиқ айтиш керак: энергетикада муаммо маблаг'да эмас – қанча керак бо'лса, топиб беряпмиз. Муаммо – тизимнинг бошқарувида. Энергетика вазирлиги, унинг қуйи бо'г'инидаги раҳбарларда ижро ва мас'улияти мутлақо етишмайди эмас, ё'қ десак то'г'ри бо'лади. Шунинг учун одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизимига мас'ул раҳбарларнинг ҳозирги ишидан мутлақо норози".
Энергетика вазири лавозимини Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигини бошқариб келган Шерзод Хо'жаев эгаллади. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва Энергоинспексияга ҳам янги раҳбарлар тайинланди. Шавкат Мирзиёев уларнинг олдига янгича иш услубини жорий қилиш вазифасини қо'йди:
"Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ва "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбарларини ишдан олдим. "Миллий электр тармоқлари", "Иссиқлик электр стансиялари", "О'зтрансгаз" ва "Ҳудудгаз" раҳбарларига йил якунигача синов муддати белгиланади – натижа бо'лмаса, улар ҳам ишдан кетади. Янги вазир Шерзод Хо'жаев, "Ҳудудий электр тармоқлари" янги раҳбари Сардор Исақулов, Энергоинспексия [янги] бошлиг'и [Аҳадхон] Исоқжонов бугундан янгича иш услубини жорий қилиши зарур. Ҳокимлар ҳам бу энергетикларнинг иши деб хотиржам о'тиришга ҳаққи ё'қ. Со'ров ҳаммадан қаттиқ бо'лади".
Янги вазир йиг'илишдан кейинги интервюсида "аҳолининг кайфияти яхши бо'лиши учун" свет о'чишларига барҳам бериш бо'йича топшириқ олганини айтди:
"Асосий топшириқ – иқтисодиёт ривожланиши учун, аҳолининг кайфияти яхши бо'лиши учун узлуксиз электр энергияси билан та'минлаш. Керакли ҳамма ҳисоб-китобларни қилишимиз керак. Мана шу ҳисоб-китоблар асосида 3 ой муддатда тизимни такомиллаштириш бо'йича қарор лойиҳасини киритишимиз керак. Бунда тизимга бозор тамойилларини жорий этишни жадаллаштиришимиз керак. Соҳада маҳсулотларни етказиб беришда, суюлтирилган газдан бошлаб рақобат механизмларини жорий қилиш топшириг'и берилди".
"Ҳудудий электр тармоқлари" янги раҳбари Сардор Исақулов эса электр та'минотидаги вазиятни "аянчли" деб та'рифлаб, тизим "нолдан ислоҳ қилиниши"ни айтди:
"Электр энергиясини исте'молчиларга етказиб олиб боришда узилишлар ва сифат ко'рсаткичлари жудаям аянчли аҳволда. Бугун муҳтарам президентимиз айтиб о'тдилар, нолдан ислоҳ қиламиз. Хонадонга кириб боргунча бо'лган инфратузилмани жойида, манзилли дастур асосида ишлаб, сифат ко'рсаткичини янада яхшилаш бо'йича бир қатор топшириқлар бердилар. [...] Сентябр ойига қадар куз-қишга тайёргарлик мавсуми... Қиш киришидан олдин ҳали 4 ой вақтимиз бор. 4 ой вақт ичида бир қанча ишлар амалга оширишимиз мумкин. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ко'зини очиши, электр та'минотидаги узилишларга барҳам берилиши, келгусида бундай узилишлар бо'лмаслиги учун омиллари билан курашиш бо'йича аниқ топшириқ бердилар".
**Талон-торожликлар бо'йича судлар – ёпиқ эшиклар ортида**
Энергетика бо'йича селектордан то'рт кун о'тиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент газ ҳисоблагичлари билан бог'лиқ жиноят иши очилгани ҳақида хабар берди. Ма'лум қилинишича, "Ҳудудгазта'минот" АЖ ва "Технопарк" МЧЖнинг мас'ул шахслари ҳамда бошқалар о'заро тил бириктириб, электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат ко'рсатиш баҳонасида 19 млрд со'м бюджет пулларини талон-торож қилиб юборган. Бундан ташқари, 273 дона газ ҳисоблагич давлатнинг зарарига, я'ни исте'молни реал ко'рсаткичдан кам ҳисоблагани аниқланган. Қайд этиш лозим, душанба кунги йиг'илишда давлат раҳбари аҳоли хонадонларига о'рнатилган 300 мингта газ ва 234 мингта электр ҳисоблагич тармоққа ма'лумот узатмаётганини танқид қилганди.
Со'нгги кунларда катта-катта талон-торожликлар билан бог'лиқ бошқа бир нечта жиноятлар бо'йича суд жараёнлари бошланди, давом эттирилди ёки якунига етди. Уларнинг деярли ҳаммасини бирлаштириб турадиган хусусият бу – ёпиқлик. Хусусан, бир-биридан алоҳида учта суд процесси: Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директори Акмалхон Ортиқов, ички ишлар вазирининг собиқ о'ринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Кореяга ишга юборишдаги коррупсион схемага оид жиноят ишлари бо'йича суд жараёнларини судялар ёпиқ деб э'лон қилди. Тошкент шаҳар судларининг изоҳлашича, бу учта жиноят ишида "қонун билан муҳофаза этиладиган ва шахсий ҳаётга оид ма'лумотлар мавжудлигидан келиб чиқиб", шундай қарорга келинган.
Ушбу фонда, "О'збекнефтгаз" собиқ раиси Баҳодир Сиддиқов устидан кетаётган суд анча-мунча чекловлар билан бо'лса-да очиқ қолгани э'тиборли. Судя адвокатларнинг илтимосига биноан журналистларнинг суд жараёнидан видео ёки аудио ёзиб олишини, ҳатто расмга олишини ҳам тақиқлаб қо'йди, шу билан бирга, журналистлар суд мажлисларини келиб кузатаверишлари мумкинлигини ма'лум қилди.
"О'збекнефтгаз" ва Давактив собиқ раҳбарларига нисбатан айбловлар ҳақида о'тган ҳафта то'хталиб о'тган эдик. Ички ишлар вазири собиқ о'ринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти собиқ бошлиг'и Бекмурод Абдуллаев ишига келсак, у ҳам уюшган гуруҳ таркибида жуда ко'п миқдордаги талон-торожликларда айбланяпти. У билан бирга судланаётган Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиг'и Рустам Турсуновга ҳам шу айблов қо'йилган. Иш доирасида судланувчилар сони жами 30 нафар. Январ ойидаги расмий хабарларни эсласак, бу иш фигурантлари давлат харидлари билан бог'лиқ камида 186 млрд со'млик талон-торожликда айбланяпти. Генерал Абдуллаев аввалига ҳибсга олинган, кейинроқ 200 млрд со'мдан ортиқ зарарни нақд пул шаклида то'лаб берганидан со'нг, гаров эвазига қо'йиб юборилган эди.
Кореяга ишга юборишдаги йирик коррупсия кейси бо'йича ҳам айрим тафсилотлар бор. Бу ишда судланувчилар сони 4 нафар ва уларнинг ҳаммаси ДХХнинг собиқ ходимлари экани айтиляпти. Уларга пора олиш, пул ювиш ва ҳарбий хизматчи бо'ла туриб ҳокимият ваколатини суиисте'мол қилиш моддалари билан айблов э'лон қилинган. Расмий тасдиқ бо'лмаса-да, қатор ОАВда мазкур иш Жанубий Кореяга ишлаш учун ташкилий тарзда юборишдаги 90 млн долларлик коррупсия иши билан бог'лаб ко'рсатилмоқда.
Ҳафта давомида ма'лум бо'лган бошқа коррупсиявий ишлардаги асосий фигурантлар – солиқчилар. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуг'бек ва Шайхонтоҳур туманлари солиқ инспексияларининг собиқ бошлиқлари устидан очилган жиноят ишлари бо'йича суд жараёнлари бошланган. Улар билан бир пайтда ишдан олинган Солиқ қо'митаси раисининг собиқ биринчи о'ринбосари Мубин Мирзаев устидан суд жараёни эса якунига етгани ойдинлашди. Суд уни фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айблаб, 8 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Мубин Мирзаев билан бирга судланган 8 киши эса 5 йилдан 9 йилгача бо'лган муддатларга ҳукм қилинди.
**О'збекистон ва Қирг'изистон – иттифоқчилар**
О'збекистон қардош республикалар билан энг яқин до'ст ва биродар эканини расмийлаштириб, ҳужжатлаштириб қо'йишда давом этяпти. Охирги то'рт йилда Қозог'истон, Тожикистон ва Озарбойжон билан о'заро муносабатлар иттифоқчилик даражасига ко'тарилган эди. Мана энди, Қирг'изистон ҳам расман иттифоқчимизга айланди. Бу ҳақдаги шартнома О'збекистон президентининг Қирг'изистонга давлат ташрифи доирасида, Чо'лпонота шаҳрида имзоланди.
"Бизнинг ягона эзгу мақсадимиз – икки қардош халқни янада яқинлаштириш", деди Шавкат Мирзиёев. Қурилиши давом этаётган Хитой–Қирг'изистон–О'збекистон темирё'ли ҳам шу мақсадга хизмат қилади. О'збекистон етакчиси бу лойиҳани "геосиёсатни буткул о'згартирадиган аср қурилиши" деб атади. Президентлар о'заро мулоқотни энг юқори даражага олиб чиқиш учун давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олишди. Садир Жапаров о'збекистонлик ҳамкасбини И даражали "Манас" ордени билан тақдирлади.
Икки о'ртада о'ндан ортиқ бошқа келишувлар ҳам имзоланди. Давлат чегарасининг участкалари то'г'рисидаги, шунингдек, "Чашма" булог'идан биргаликда фойдаланиш, мудофаа вазирликлари о'ртасидаги ҳамкорлик, олий та'лимдаги кредитларни о'заро тан олиш ва пенсия та'минотига оид битимлар шулар жумласидан. Яна бир битимга асосан, о'збекистонликлар Қирг'изистонга борганда ёки аксинча, қирг'излар О'збекистонга келганда, 5 кун эмас, 15 кунгача ро'йхатдан о'тмай яшаши мумкин бо'лади. Икки давлат о'ртасидаги чегара о'тказиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тага етказишга ҳам келишиб олинди. Қамбарота-1 ГЕС лойиҳаси бо'йича ҳам имкон қадар тезроқ шартнома имзолаш зарурлиги та'кидланди.
Иссиқко'л бо'йидаги давлат ташрифи тадбирлари Марказий Осиё ва Озарбойжон раҳбарларининг ҳар йиллик маслаҳат учрашуви билан давом этди. Саммитнинг норасмий қисмида меҳмонлар Қирг'изистондаги биринчи халқаро тоифадаги голф клуби, беш юлдузли "Боку" меҳмонхонаси ва Иссиқко'лда сув-мотор спорти бо'йича Қирг'изистон Гран-присини очиб бериб, қирг'изларга туризм ривожи ё'лидаги лойиҳаларида омад тилади. Шавкат Мирзиёев саммитнинг расмий қисмидаги нутқида давлатлараро ҳамкорлик чуқурлашгани сари, умумминтақавий о'зига хослик ва халқлар о'ртасидаги ҳамжиҳатлик ҳам мустаҳкамланаётганини айтаркан, энди минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантириш бо'йича амалий ҳаракатларга о'тишга чақирди.
**"Одамлар дод деганича бор"**
Тошкентда фаоллар ва оммавий ахборот воситалари яна битта болалар майдончасини бизнес марказга айланиб кетишидан асраб қолди. Бу гал аҳоли вакилларига шахсан Администрация раҳбари Саида Мирзиёева ёрдамга келди.
Гап Миробод туманидаги Лолазор маҳалласидаги ҳолат ҳақида кетяпти. Бу ерда маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқацизларча кесиб, қо'пориб ташланган. Болалар майдончаси атрофи эса бизнес-марказ қуриш учун о'раб олинган. Ижтимоий тармоқлар ва ОАВдаги хабарлардан кейин аҳволни воқеа жойига келиб ко'рган Саида Мирзиёева бу ҳақда Телеграм-каналида шундай ёзди:
"Аҳоли фойдаланиши учун ажратилган шаҳар ҳудудлари офис ёки турар жой биноларини қуришга мо'лжалланмаган, улар о'з вазифасига ко'ра хизмат қилиши зарур. [...] Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, о'йин ва спорт майдончалари таг-туги билан ё'қ қилиб юбориляпти".
Администрация раҳбарига ко'ра, Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бо'йича бундай об'ектларни то'лиқ инвентаризациядан о'тказади. Қонунбузарлик аниқланса, айбдорлар керак бо'лса қамалади. Ташриф видеосидан ко'ринишича, Мирзиёева Лолазор маҳалласидаги бизнес-марказ қурилиши ортида "қанақадир кучлар борлиги, оддий одамлар бундай қилолмаслиги"ни айтиб, буни жиноят деб баҳолаган ва болалар майдончасини халққа қайтаришни талаб қилган.
Ко'п о'тмай ҳолат юзасидан жиноят иши қо'зг'атилиб, бир киши ҳибсга олинди.
**Бу ҳафта яна нималар ро'й берди?**
**Россияда марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари яна таҳқирланди.** Kun.uz'га келиб тушган мурожаатга ко'ра, Москва шаҳрида – о'збеклар, қирг'излар ва тожиклар ишлайдиган қурилиш майдонларидан бирида кучишлатар органлар ходимлари келиб, ищиларни чо'ккалаб юришга мажбурлаган. "Ҳужжатларимиз жойида эди, ҳеч қанақа сабабсиз шундай буйруқ беришди, бу масхара қилишдан бошқа нарса эмас-ку", дейди Kun.uz суҳбатлашган ватандош. О'збекистон расмийларига ко'ра, бу қурилиш об'ектида 70 га яқин о'збекистонлик ишлайди, рейддан кейин улардан ҳеч бири идорага олиб кетилмаган. Мас'уллар воқеадан кейин ватандошлар билан суҳбатлашган ва ҳуқуқлари бузилган тақдирда, адвокат ёллаш харажатларини қоплаб беришларини айтишган. Ищилар эса энди уларга босим кучайганини айтишяпти: телефонлари текширилиб, воқеани ким видеога олиб тарқатганини аниқлаш чоралари ко'рилмоқда.
**Швейцарияда Гулнора Каримова иши доирасида қарийб 490 млн долларлик активлар мусодара қилинади.** Швейцария Федерал жиноят судининг 27 июл кунги ҳукми билан, 400 млн франкдан ортиқ активларни мусодара қилиш белгиланди. Шунингдек, Ломбард Одиер банки пул ювишга қарши етарлича чоралар ко'рмагани учун 3 млн франк жаримага тортилди, банкнинг Каримовага алоқадор ҳисобварақларга хизмат ко'рсатган собиқ ходими эса 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Эслатиб о'тамиз, Швейцария прокуратураси мазкур ишда Гулнора Каримовани хорижий телекоммуникация компанияларидан пора олишда айблаган, Каримова судда қатнашмагани учун судялар унга қо'йилган айбловлар юзасидан маҳкама о'тказишни рад этганди.
**Молия вазирлигининг Фискал таҳлиллар институти солиқ сиёсатига оид қатор таклифлар билан чиқди.** Бу ташкилот яқинда 1 фоизлик солиқ кешбекини бекор қилиш тарг'иботи билан ко'зга ташланган эди. Институтнинг янги таклифларидан бири – даромад солиг'ини прогрессив шкалага о'тказиш. Я'ни худди 2019 йилгача бо'лгани каби, одам юқорироқ даромад олгани сари, ко'проқ солиқ то'лайдиган тизимни қайтариш назарда тутиляпти. Бундан ташқари, банк омонатларидан олинган фоиз даромадларини солиққа тортиш, электр ва газдаги каби иссиқлик та'миноти тарифларига ҳам ижтимоий норма киритиш, алкогол учун аксиз солиг'ини ошириш, йирик корхоналар учун углерод солиг'ини жорий этиш каби таклифлар илгари суриляпти.
**"Бунёдкор" футбол клуби пули ё'қлиги учун О'збекистон чемпионати доирасидаги сафар о'йинига боролмади.** Бир пайтлар Луиз Фелипе Сколарини жаҳоннинг энг ко'п маош олувчи мураббийига айлантиргани айтиладиган клуб, молиявий муаммолар сабаб Суперлиганинг 15-турида "Қизилқум"га қарши о'йнаш учун Навоий вилоятига боролмади ва техник маг'лубият ёзилди. Ҳолат такрорланса, жамоа Суперлигадан четлатилиши мумкин. 1 август куни клуб о'зига давлат томонидан 5 млрд со'м ажратилгани ва энди кейинги о'йинлар учун тайёргарликни давом эттириши ҳақида хабар берди. Эслатиб о'тамиз, аввалроқ Ривалдо олдидаги қарздорлик сабаб "Бунёдкор"га ФИФА томонидан трансфер тақиқи қо'йилган эди.

