Иқтисодиёт

Доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

Доллар курси бир кунлик ўсишдан кейин яна пасайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30-июл санасидан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматларини маълум қилди.

Унга кўра:

* Доллар қиймати 15,08 сўмга тушиб, 12 035,26 сўмни ташкил этди.

* Евро курси 25 сўмга кўтарилиб, 13 710,57 сўмга етди.

* Рубл нархи 1,83 сўмга пасайиб, 151,46 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ доллар курси икки кунлик пасайишдан сўнг кўтарилиб, 12 050,34 сўмга етган эди. Ундан олдин, 27-июл куни ушбу валюта курси 12 минг сўмдан пастга тушган эди.

Шунингдек, 29-июл куни Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдиришга қарор қилди.

eurocurrency exchange ratesus dollarrussian rublemonetary policyinterest ratesuzbek sumcentral bank of uzbekistan