Слиск СуперАппъдаги МиниАппълар: яна бир сотиш усули
Бизнес эгалари учун ажойиб хабар – йилнинг охиригача Слиск СуперАппъда МиниАпп очган тадбиркорлар 3 ой давомида 0% комиссия билан ишлаши мумкин!

**Слиск СуперАппъдаги МиниАппълар: Савдони оширишнинг янги усули**
Бизнесда асосий қоида шуки, мижоз қаерда бўлса, бизнес ҳам ўша ерда бўлиши керак. Одамларни янги платформага жалб қилиш ёки қўшимча илова юклаб олишга ундаш ўрнига, уларга аллақачон фойдаланиб келаётган рақамли муҳитда хизматларни таклиф қилиш мумкин. Масалан, Слиск СуперАппъда. Бу илова 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчи учун тўловлар, ўтказмалар ва турли хизматларни бир жойга жамлайди. Энди платформа онлайн ривожланишни истаган бизнеслар учун ҳам очиқ: бунинг учун Слиск ичида ўз МиниАппъингизни ишга туширишингиз мумкин.
**МиниАпп нима ва унинг имкониятлари қандай?**
МиниАпп – бу Слиск СуперАпп ичида ишлайдиган енгил веб-илова. У бир неча сонияда очилади ва фойдаланувчидан алоҳида илова юклаб олишни ёки телефонда қўшимча хотира ажратишни талаб қилмайди. Фойдаланувчи МиниАппъни очади ва Слискънинг ўзига таниш муҳитида керакли сервисдан фойдаланади. Мижоз учун бу қулай ва узлуксиз тажриба. Бизнес учун эса фойдаланувчини яна бир алоҳида илова юклаб олишга ундаш заруратини камайтирадиган имконият.
**Ўз иловасини яратиш ёки МиниАппъдан фойдаланиш?**
Ўз мобил иловасини яратган ёки яратишни режалаштирган тадбиркор бу жараён қанча ресурс талаб қилишини яхши билади. Андроид ва иОС учун ишлаб чиқиш, дизайн, тестлаш, иловалар дўконларида жойлаштириш, кейинчалик эса мунтазам янгилаш ва техник қўллаб-қувватлаш – буларнинг барчаси вақт ва харажат талаб қилади. Бундан ташқари, тайёр иловага фойдаланувчиларни жалб қилиш ва уларнинг фаоллигини сақлаб қолиш учун алоҳида маркетинг ресурслари ҳам керак бўлади.
Слискъдаги МиниАпп бу ёндашувни ўзгартиради. Аудиторияни нолдан шакллантириш ўрнига, бизнес аллақачон мавжуд, фаол ва платформа ичида рақамли хизматлардан фойдаланишга ўрганган фойдаланувчилар олдига чиқади. Слиск фойдаланувчилари иловани одатда аниқ мақсад билан очади: тўлов қилиш, буюртма бериш, пул ўтказиш ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш. МиниАпп эса бизнесга ўз маҳсулот ва хизматларини айнан шу рақамли муҳит ичида таклиф қилиш имконини беради.
МиниАппъни ишлаб чиқиш масаласи ҳам мослашувчан ҳал қилинади. Уни платформанинг ҳужжатлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз жамоангиз билан яратишингиз мумкин. Агар МиниАппъни ишлаб чиқишда ёрдам керак бўлса, Слиск жамоаси ишончли ҳамкорлар билан боғланишга ёрдам беради. Бунинг учун сайтда ариза қолдириш кифоя – мутахассислар сиз билан боғланиб, кейинги босқичлар бўйича йўл-йўриқ беради.
**Ишга тушгандан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлган инфратузилма**
МиниАппънинг муҳим афзалликларидан бири – алоҳида ишлаб чиқишга вақт ва ресурс талаб қиладиган қатор имкониятларнинг тайёр инфратузилма сифатида тақдим этилишидир.
Аввало, авторизация. Фойдаланувчи Слиск СуперАппъда аллақачон авторизациядан ўтган ва МиниАпп ичида бу жараённи қайтадан бажариши шарт эмас. Бу телефон рақами ва бошқа маълумотларни қайта киритиш заруратини бартараф этади ҳамда сервисдан фойдаланишни осонлаштиради. Бундан ташқари, илова тили ва мавзуси ҳақидаги маълумот МиниАппъга автоматик узатилади – натижада сервис интерфейси фойдаланувчининг Слискъдаги созламаларига мослашади.
Кейинги муҳим жиҳат – тўловлар. Платформа икки турдаги тўловни қўллаб-қувватлайди: буюртма учун бир марталик тўлов ва обуна модели. Бу интернет-дўконлар ҳам, мунтазам тўлов асосида ишлайдиган сервислар ҳам Слискънинг мавжуд тўлов инфратузилмасидан фойдаланиши мумкинлигини англатади.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, платформа ҳамкор брендининг ўзига хослигини сақлаб қолиш имконини беради.
МиниАпп ўз визуал услуби, шрифтлари ва дизайн ечимларига эга бўлиши мумкин, Слискънинг УХ/УИ қўлланмаси эса маҳсулотни СуперАпп муҳити билан уйғун ва фойдаланувчи учун тушунарли қилишга ёрдам беради. Бунга танишув экрани, ном ва теглар бўйича қидирув ҳамда ҳудуд бўйича саралаш каби имкониятлар ҳам қўшилади. Натижада фойдаланувчи керакли сервисни осонроқ топиши ва ундан қулай тарзда фойдаланиши мумкин.
**Платформа ичидаги қўшимча имкониятлар**
МиниАппъни ишга тушириш – биринчи қадам. Кейинги вазифа – фойдаланувчиларга янги сервис ҳақида маълумот бериш. Бу борада Слиск ҳамкорларга ўз экотизими доирасидаги коммуникация имкониятларини таклиф қилади.
Базавий тарғибот имкониятлари Слискънинг Инстаграм ва Телеграм саҳифаларидаги пост ва сторисларни, шунингдек, илова ичидаги янгиликлар ва пуш-билдиришномаларни ўз ичига олади. Ҳамкорлардан тарғибот каналларидаги мавжуд ахборот сабабларини кузатиб бориш ва мос кампанияда қатнашиш учун бриф тўлдириш талаб этилади.
Қўшимча тарғибот имкониятлари ҳам келишув асосида тақдим этилади: индивидуал баннерлар, инфлюенсер-маркетинг ва дигитал-активациялар шулар жумласидан. Бундан ташқари, ҳар бир МиниАпп ўз тўғридан-тўғри ҳаволасига эга бўлади. Уни бизнеснинг ижтимоий тармоқлари, реклама материаллари ёки бошқа каналларда жойлаштириш ва фойдаланувчини бевосита МиниАппъга йўналтириш мумкин.
Платформа ривожланишда давом этмоқда. Режаларда пулли тарғибот пакетлари, бизнеснинг Слиск фойдаланувчилари билан бевосита мулоқот қилиш воситалари, индивидуал реклама кампаниялари, фойдаланувчи йўли ва конверсияларни кузатиш имконини берадиган кенгайтирилган аналитика ҳамда офлайн тарғибот учун ҚР кодлар мавжуд. Бу эса платформага бугун қўшилган бизнесга келажакда янги имкониятлардан ҳам фойдаланиш имконини беради.
**Аниқ қоидалар – барқарор экотизимнинг муҳим қисми**
Барқарор платформа учун тушунарли ва олдиндан маълум қоидалар муҳим. Слискъда МиниАппъларни жойлаштириш бўйича аниқ модерация талаблари мавжуд. Қонунчиликка мувофиқ бўлган товар ва хизматларни платформада жойлаштириш мумкин, айрим тоифалар учун эса тегишли лицензия ёки рухсатномалар талаб қилинади.
МиниАпп ичидаги тўловлар Слиск инфратузилмаси орқали амалга оширилади. Бу фойдаланувчи учун ягона ва тушунарли тўлов жараёнини таъминлашга ёрдам беради.
Ишга тушириш талаблари ҳам олдиндан белгиланган: ўзбек тилидаги оферта, фойдаланувчи йўлининг тавсифи, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш ва аналитикани тўғри улаш шулар жумласидан. Рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги версиялар ҳам тавсия этилади. Ҳамкорга зарур ҳужжатлар ва йўриқномалар, жумладан, оферта шаблонлари, модерация чеклисти ва УХ/УИ қўлланмаси тақдим этилади. Бу МиниАппъни тайёрлаш ва модерациядан ўтказиш жараёнини анча тушунарли қилади.
Мижозларни қўллаб-қувватлаш жараёни ҳам пухта ўйланган. Агар МиниАпп мижози Слиск салл-марказига қўнғироқ қилса, салл-марказ платформага оид ҳамда ФАҚ доирасидаги умумий саволларга жавоб беради, муайян бизнес ёки унинг хизматига тегишли саволлар эса мерчантнинг ўз қўллаб-қувватлаш хизматига йўналтирилади.
**МиниАппъни қандай ишга тушириш мумкин?**
Слиск СуперАппъда МиниАппъни ишга тушириш жараёни бир неча босқичдан иборат. Аввало Слиск МиниАппс платформасида дастурчи сифатида рўйхатдан ўтиш керак. Шундан сўнг дизайн, хавфсизлик, УХ ва контентга қўйиладиган талаблар билан танишилади. Кейин зарур интеграциялар созланади, оферта ва фойдаланувчи йўли тавсифи тайёрланади ҳамда ариза топширилади. Ариза беш иш куни ичида кўриб чиқилади. Тасдиқлангач, МиниАпп СуперАппъда жойлаштирилади ва фойдаланувчилар учун очилади.
Агар бизнесда ҳали тайёр МиниАпп бўлмаса, жараённи сайтдаги аризадан бошлаш мумкин. Слиск жамоаси кейинги босқичлар бўйича йўл-йўриқ беради ва зарур бўлса, МиниАппъни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлар билан боғланишга ёрдам беради.
Бизнеснинг рақамли трансформацияси узоқ вақт давомида катта бюджет, узоқ ишлаб чиқиш муддати ва аудиторияни нолдан шакллантириш зарурати билан боғлиқ бўлиб келди. Слискъдаги МиниАппълар модели бу жараённи соддалаштиради: платформа, тўлов инфратузилмаси, мавжуд аудитория ва тарғибот воситаларининг катта қисми аллақачон тайёр.
Натижада бизнес ўз ресурсларини алоҳида рақамли экотизимни бошидан қуришга эмас, маҳсулот ва хизматларини ривожлантиришга йўналтириши мумкин. МиниАпп эса бизнесга ўз мижозларига улар аллақачон фойдаланиб келаётган рақамли муҳитнинг ўзида яқинроқ бўлиш имконини беради.
Слиск СуперАппъда ўз МиниАппъингизни йилнинг охиригача қулайлик билан ишга туширинг ва 3 ой давомида 0% комиссия билан даромад олинг!
МиниАппъга ариза қолдиринг.
Реклама ҳуқуқи асосида.

