Чалғитувчи реклама учун 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотлари жазоланди
Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламалар юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, молиявий хизматлар рекламасида қонунчилик талаблари мунтазам бузилаётганини маълум қилди. Қўмита ахборотига кўра, ўтган давр мобайнида молиявий хизматларга оид нотўғри ва истеъмолчиларни чалғитувчи реклама тарқатган 20 дан ортиқ тижорат...

Чалғитувчи реклама учун 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилотлари жазоланди
Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларга оид ўтказилган мониторинг натижалари асосида, молиявий хизматлар рекламасида қонунчилик талабларининг мунтазам равишда бузилаётганини маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, ўтган даврда молиявий хизматларга оид нотўғри ва истеъмолчиларни чалғитувчи реклама тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ва микромолия ташкилотларига нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўлланилган.
Шунингдек, давлат органи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини доимий равишда назорат қилишни амалга оширмоқда.
Амалдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, молиявий хизматлар рекламаси бошқа ахборотдан аниқ ажралиб туриши, истеъмолчилар ишончини суиистеъмол қилмаслиги ва уларнинг билим ҳамда тажрибаси етишмаслигидан фойдаланишга қаратилмаган бўлиши лозим. Рекламада молиявий хизматга бевосита алоқадор бўлмаган маълумотлар келтирилмаслиги ва шартнома тузишда муҳим аҳамиятга эга барча шартлар тўлиқ очиб берилиши шарт.
Бироқ ўрганишлар давомида омонат ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, амал қилиш муддати, минимал талаблар, қўшимча тўловлар, микроқарз шартлари, воситачилик ёки суғурта тўловлари каби муҳим маълумотлар айрим рекламаларда умуман берилмагани ёки истеъмолчи учун қийин бўлган шаклда тақдим этилгани аниқланган.
Қўмита шуни таъкидладики, айрим реклама материалларида икки маъноли иборалардан фойдаланиш, хизмат шартларини бўрттириб кўрсатиш ёки бошқа ташкилотларнинг номи ва товар белгиларига тегишли калит сўзлардан фойдаланиш орқали истеъмолчиларни чалғитиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Рақобат қўмитаси молиявий хизматларга оид рекламаларда барча маълумотлар аниқ, тўлиқ ва истеъмолчилар учун осон ўқиладиган шаклда берилиши зарурлигини яна бир бор эслатди. Шунингдек, нотўғри ёки чалғитувчи реклама аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли молиявий санксиялар қўлланилиши давом этиши таъкидланди.
Қашқадарёда кредит ва омонатларни ўзлаштирган банкирлар қўлга олинди
750 дан ортиқ ўқитувчи сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича Беелине Асадемй курсларини тугатди
Ҳудудларда катта миқдордаги кредитларни ўзлаштирган банкирлар қўлга олинди
Изоҳ қолдириш учун сайтда ро'йхатдан о'тинг
Испания Франсияга қарши ўйинда нимани исботлади?
Шавкат Мирзиёев Қатарга ташриф буюрди
Қўштепа масаласини Афғонистонга сиёсий босим ўтказиш орқали ҳал этиб бўлмайди – собиқ элчи
Инстаграм профилингиз очиқми? Мета сизнинг расмларингиздан фойдаланяпти!
Автомобил саноатида «ақлли» экранлар даври тугаяптими?
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия билдирди
Эрон қайси давлат раҳбарларидан қасос олмоқчи экани очиқланди
Эрон беш давлатдаги АҚШ базаларига ҳужум қилди: тафсилотлар
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди
Душанба куни доллар курси кескин қимматлайди
Бахтиёр Шералиевбиолог-ихтиолог / генетик
«Xabar.uz»

