Иқтисодиёт

Бухоро вилояти ва Беларус иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бощилигидаги делегация Беларус Бош вазири о&лсқуо;ринбосари Юрий Шулейко билан учрашди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Бухоро вилояти ва Беларус ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Дунё” АА мухбирининг хабар беришича, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бощилигидаги делегация Беларус Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида июл ойида Минскда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Беларус олий даражадаги музокаралар натижасида эришилган келишувларнинг ижроси ҳамда савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Беларус томони Ўзбекистонни ўзининг ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкори деб билишини таъкидлаб, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганини қайд этди. Шу муносабат билан, йил якунига қадар ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга, 2030-йилгача эса 2 миллиард долларга етказиш вазифаси белгилангани маълум қилинди.

Учрашувда ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги мулоқотларнинг изчил давом этаётгани, шунингдек, учинчи Ҳудудлараро форум якунлари ҳудудлараро шерикликка янги туртки бергани алоҳида таъкидланди. Ҳозирги вақтда енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг аниқ иқтисодий самарадорлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалий мазмун билан бойитиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

belarusiqtisodiy hamkorlikinvestitsiyalarbuxoro viloyatisavdo-iqtisodiy aloqalarhududlararo forumqo'shma loyihalartashqi savdo