Дунё

Британиянинг ҳарбий дронларидаги камералар Хитойга маълумот узатгани аниқланди

Британия ҳарбий дронларидаги камералар Хитойга маълумот узатгани аниқланди. Тҳе Телеграпҳ нашрининг Мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб хабар беришича, Буюк Британиянинг элита махсус бўлинмалари томонидан қўлланиладиган денгиз разведка дронлари Хитойга яширинча маълумот юборган.

Форс кўрфазидаги миссиялар учун мўлжалланган К3 Ссоут катерларига Хитойда ишлаб чиқарилган компонентлар ўрнатилган бўлиб, улар маълумотларни Хитойдаги қурилмага яширинча узатган. Маълумотлар сизиб чиқиши аниқлангач, Мудофаа вазирлиги март ойидан бери ҳарбий хизматда бўлган денгиз дронлари камераларининг интернетга уланишини узишга мажбур бўлди. Умумий қиймати 12 миллион фунт стерлинг (тахминан 16,2 миллион доллар) бўлган бу дронлар Британиянинг Кракен Течнологй Гроуп компанияси томонидан етказиб берилган, уларга ўрнатилган камералар эса хавфсизликни кафолатлаган субпудратчи томонидан ишлаб чиқарилган.

Вазиятдан хабардор манбага кўра, К3 дронлари Лондон томонидан Ҳормуз бўғозида кемаларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун таклиф қилинган мудофаа пакетининг бир қисми бўлган. Денгиз дронлари бўйича ўтказилган текширув шуни кўрсатдики, камералар Хитойдаги ИП-манзилга “пулс сигналлари” деб аталувчи – уларнинг онлайн фаоллиги ва меъёрда ишлаётганини тасдиқловчи маълумотларни узатиб турган. Муаммо киберхавфсизликдаги заифликларни режали баҳолаш жараёнида аниқланган.

Тҳе Телеграпҳ манбаси таъкидлашича, “пухта ўтказилган суриштирув Мудофаа вазирлигининг махфий маълумотлари ёки тизимларига кириш имконияти бо'лгани, уларнинг бузилгани ёки идорадан ташқарига узатилгани ҳақида ҳеч қандай далил аниқламади”.

Шунга қарамай, бу ҳолат Хитойнинг Британия ҳарбийлари ортидан жосуслик қилишга уринаётгани эҳтимоли ҳақида хавотир уйғотмоқда. Компонентларнинг келиб чиқишини текширишда жиддий муваффақияцизликка йўл қўйилган. Бундан ташқари, дронлар элита ходимлари йиғилишлари ўтказиладиган жойлар яқинида бўлган. Қурилмалар ўчирилгандан кейин ҳам камералар ишлашда давом этгани ҳақида хавотирлар кучайган.

2025-йилда Британиянинг МИ5 разведка хизмати парламент депутатларини Хитой разведка идораларининг тинимсиз аралашуви ва таъсир ўтказиш уринишлари, жумладан, махфий маълумотларни тўплаш учун ишга жойлашиш сайтларидан фойдаланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

2020-йилда Буюк Британия хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитойнинг Ҳуавеи компаниясига мамлакатнинг 5Г тармоғини ишга туширишни тақиқлаганди. Ўшандан бери таъминот занжирларидаги қатор заифликлар Британия Мудофаа вазирлигини муҳим обьектлардан Хитой ускуналар ва камераларини тўлиқ чиқариб ташлашга мажбур қилмоқда.

national securitycybersecuritychinaespionageuk military dronesdata leaksupply chain vulnerabilityintelligence gathering