Бразилияда ўйин пайтида 15 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Бразилияда 15 ёшли футболчи ўртоқлик ўйини вақтида отиб ўлдирилди.
Бразилиянинг Масеё шаҳрида жойлашган "Сентро Спортиво Алагоано" клубининг 15 ёшли а'зоси Микаел Леандро да Силва ўртоқлик учрашуви чоғида отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда Глобо нашри ма'лум қилди.
Газетанинг ёзишича, отишмани ноқонуний моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ а'золари содир этган. Ҳодиса натижасида трибунада ўтирган бир нечта мухлис ҳам жароҳатланган. Фуқаролик полицияси ходимлари ушбу воқеа юзасидан гувоҳларни сўроқ қилишни бошлаб юборган.
"Биз ёш Микаелнинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Ушбу оғир дамларда унинг дўстлари ва оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Ваколатли органлар ушбу шафқациз жиноятни тергов қилиб, айбдорлар жазоланишига умид қиламиз", дейилади футбол клуби томонидан э'лон қилинган баёнотда.

