“Барселона” “Реал” нишонидаги футболчига қизиқиш билдирмоқда

"Барселона" "Реал"нинг нишонидаги футболчига қизиқиш билдирмоқда
"Барселона" клуби "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Родри билан шартнома имзолаш имкониятини ко'риб чиқмоқда. Каталонияликлар ҳозирда футболчининг атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Садена Сер нашри хабар берди.
Манбага ко'ра, Френки де Ёнг жароҳат олганидан со'нг, "Барселона" Родри вариантига э'тибор қаратган. Клуб ҳозирда ушбу трансферни амалга ошириш имкониятларини о'рганмоқда. Агар футболчининг о'зи жамоага о'тиш истагини билдирса ва клубнинг молиявий ҳолати трансферни амалга оширишга имкон берса, "Барселона" раҳбарияти расмий ҳаракатларни бошлаш ниятида.
Шуни та'кидлаш керакки, Мадриднинг "Реал" клуби ҳам узоқ вақтдан бери Родрига қизиқиш билдириб келади. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "қаймоқранглилар" тажрибали таянч яримҳимоячиси учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
О'тган мавсумда Родри барча турнирлар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган эди. Унинг инглиз клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мо'лжалланган. Трансфермаркт портали ма'лумотларига ко'ра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

