Дунё

Барселона метросида ёнғин чиқиб 130 дан ортиқ одам тутундан заҳарланди (видео)

Барселона метросида юз берган ёнғин оқибатида 130 дан ортиқ киши тутундан заҳарланиши қайд этилди (видео)

Испаниянинг Барселона шаҳридаги метро туннелларидан бирида 27-июл куни содир бўлган ёнғин натижасида қалин тутун ҳосил бўлди. "Клот" ва "Глориес" стансияларида 136 нафар йўловчи фавқулодда чиқиш эшикларини мустақил равишда очиб, темирйўл бўйлаб платформагача тахминан 200 метр масофани босиб ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳолат уларнинг кўпчилигида тутундан заҳарланишга олиб келди. Бу ҳақда Ара нашри хабар берди.

Воқеа жойига 19 та тез ёрдам машинаси ва 22 та ўт ўчириш гуруҳи етиб келди. Касалхоналарга 39 киши олиб борилди, уларнинг аксариятида енгил жароҳатлар ва тутундан заҳарланиш ташхиси қўйилди. Шифокорлар кўригидан ўтганлар орасида 129 киши енгил жароҳат олган бўлса, 7 кишининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага туннел қопламасининг бир қисми қулаб тушиши ва ёниб кетиши сабаб бўлган. Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилган. Транспорц Метрополитанс де Барселона компанияси маълумотига кўра, 28-июл куни эрталабдан поездлар ҳаракати қайта тикланди ва одатдагидек иш фаолиятини давом эттирди.

Аввалроқ Ҳиндистонда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилган эди. Сикким штатидаги гидроелектростансия туннелида 20-июл куни портлаш юз берган. Натижада камида 10 киши ҳалок бўлган, яна 15 нафар ищи ер остида қолиб кетган эди.

smoke inhalationinjuriesbarcelona metro firetunnel incidentemergency responsespainpublic transport