Сиёсат

Ахмат Қодировга Чеченистон Қаҳрамони унвони берилди

Ахмат Қодировга "Чеченистон Қаҳрамони" унвони берилди

Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимларида фаолият юритаётган Ахмат Қодировга "Чеченистон Республикаси Қаҳрамони" унвони топширилди. Бу хабарни республика бош вазири Магомед Даудов маълум қилди.

Даудов Қодировни ушбу юксак унвон билан табриклаб, унинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этди.

Чеченистон бош вазири шундай деди: “Республикада ёш авлодни тарбиялаш, ҳудуднинг спорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва келажакдаги чемпионларнинг кучли жамоасини шакллантиришга қаратилган муҳим лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда”.

Жорий йилнинг январ ойида 20 ёшли Ахмат Қодиров минтақа ҳукумати раисининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Унинг номзодини ушбу лавозимга Даудов таклиф қилган. Шунингдек, Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмед Дудаев ҳам раис ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Июл ойида Рамзан Қодировнинг яна бир ўғли, 18 ёшли Адам Қодиров иккинчи маротаба “Чеченистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу мукофотни унга отаси — Рамзан Қодиров шахсан топширган.

governmentchechnyaakhmat kadyrovhero of chechnyaawardsportsadam kadyrovramzan kadyrov