АҚШ фуқароларини Яқин Шарқ давлатларини тарк этишга чақирди

АҚШ Яқин Шарқдаги фуқароларини минтақани тарк этишга чақирди
1-август куни Яқин Шарқ пойтахтларидаги АҚШ элчихоналари Америка фуқароларини минтақавий урушнинг "кутилмаган кескинлашуви"дан огоҳлантириб, уларни ҳудудни тарк этишга тайёр туришга ундади. Бу ҳақда Араб Невс хабар берди.
Баҳрайн, Ироқ, Исроил, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА даги АҚШ элчихоналарининг веб-сайтларида тегишли огоҳлантиришлар э'лон қилинди. Бу хабар Қо'шма Штатлар президенти Доналд Трампнинг Эронга жуда қаттиқ зарба бериш билан таҳдид қилганидан бир кун о'тиб пайдо бо'лди.
Эрон ва АҚШ о'ртасидаги уруш 28-февралдан бери давом этмоқда. О'т очишни то'хтатиш битимидан со'нг қисқа муддатли тинчлик о'рнатилган бо'лса-да, зарбалар қайта тикланиши билан бу битим бузилди. Беш ойдан бери давом этаётган бу уруш Яқин Шарқ аҳолисининг ҳаётини издан чиқармоқда ва жаҳон энергетика бозорларини хавотирга солмоқда.
Хавфсизлик огоҳлантиришида шундай дейилади: "Минтақадаги америкаликлар ҳудудни тарк этиш ҳақида о'йлаб ко'риши ёки вазият кескинлашган тақдирда кетишга тайёр туриши керак".
Баёнотларда фуқаролардан рейсларни текшириш ва маҳаллий ҳокимият органларининг хавфсизлик бо'йича ко'рсатмаларига амал қилиш со'ралди.
"Ҳозирда Яқин Шарқда бо'либ турган америкаликлар эҳтиёткорлик ва юқори ҳушёрликни сақлаши керак. Шунингдек, улар парвозларнинг бекор қилиниши, ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши ва эҳтимолий кечикишларга тайёр туриши лозим", дейилади хабарда.
Иорданиядаги америкаликларга яқинда Эрон ракеталари ҳужумига учраган АҚШ ҳарбий базаларига бормаслик уқтирилди. Исроилдаги фуқароларга эса энг яқин бомбапаноҳ жойлашган манзилни билиб олиш тавсия этилди.
АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси сайтида берилган хабарда шундай дейилади: "Эрон режимининг хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бо'лмайди. Буни унинг яқинда минтақадаги ҳудудларга огоҳлантиришсиз ҳамда ҳеч қандай сабабсиз зарба бергани ва ҳужум ко'ламини илгари нишонга олинмаган ҳудудларга (масалан, Мисрга) кенгайтирганидан ко'риш мумкин".
"Ҳимоя қалқони"
Эрон ҳарбийлари 1-август куни Вашингтонни минтақада тинчликни кескинлаштиришда айблади.
Эрон ҳарбий марказий қо'мондонлиги раҳбари Али Абдуллоҳий давлат телевидениесида о'қиб эшиттирилган баёнотида шундай деди: "Жиноятчи ва тажовузкор Америка учун ҳимоя қалқони вазифасини о'таётган ҳар қандай мамлакат уруш алангасида ёнади".
Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Муҳаммад Мухбир ҳам Эрон инфратузилмасига қилинадиган ҳар қандай ҳужумдан огоҳлантирди.
У Х'даги саҳифасида шундай ёзди: "Сиз ҳарбий ҳисоб-китобларга таяниб иш қиласиз. Биз эса тарих мантиг'и билан жавоб берамиз. Эрон инфратузилмасига ҳужум қилиш сизнинг 250 йиллик ҳукмронлигингиз пойдеворини ларзага келтиради".

