«Андижон полкаси» Гиннес рекордлар китобига киритилиши учун 730 млн сўм ажратилди
«Андижон полкаси»ни Гиннес рекордлар китобига киритиш билан боғлиқ тадбирлар учун вилоят бюджети захирасидан 730 млн сўм ажратилди.

«Андижон полкаси»ни Гиннес рекордлар китобига киритиш учун 730 миллион сўм йўналтирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими «Андижон полкаси» рақсини рекорд сифатида рўйхатдан ўтказиш ва Гиннес рекордлар китобига киритиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш мақсадида вилоят бюджетининг захира жамғармасидан 730 миллион сўм ажратиш ҳақида фармойиш чиқарди.
Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, ушбу қарор вилоят ҳокимлиги котибияти раҳбарининг хизмат ёзуви ҳамда вилоят маданият бошқармасининг мурожаати асосида қабул қилинган.
Ажратилган маблағлар рекорд ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш ва уни халқаро миқёсда расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мўлжалланган.
Июн ойининг охирида Андижонда улкан маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда минглаб иштирокчилар бир вақтнинг ўзида «Андижон полкаси» рақсини ижро этишди. Ушбу аксия якунларига кўра, рақс расман Гиннес рекордлар китобига киритилди.
Аммо тадбирда фожиали ҳодиса ҳам юз берди.
Аксия ўтказилган куни оммавий рақс ижросида иштирок этиши керак бўлган 15 ёшли мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди.
Ўқувчиларни тадбир ўтказиладиган жойга олиб кетаётган автомобил йўлда аварияга учраган.

