Амирнинг «солиқ дафтари»да яширинган Бухоро тарихи
Бухоролик журналист, тарихий-илмий тадқиқотчи Ибодат Ражабова билан «Тупроқ остидаги тарих: Бухоро кентлари номи орасида яширинган сирлар сарлавҳаси остида» қадимий шаҳар ва қабристонлар тарихи борасидаги изланиш ва ўрганишлари борасида суҳбатлашган эдик. Тажрибали мустақил тадқиқотчи Ибодат Ражабованинг ҳар бир изланиши қадим Бухоро тарихий тилсимларини очишда муҳим аҳамият касб...

Амирнинг «солиқ дафтари»да яширинган Бухоро тарихи
Бухоролик журналист ва тарихий-илмий тадқиқотчи Ибодат Ражабова билан «Тупроқ остидаги тарих: Бухоро кентлари номи орасида яширинган сирлар» мавзусида қадимий шаҳарлар ва қабристонлар тарихи бўйича олиб борган изланишлари ҳақида суҳбатлашдик. Тажрибали мустақил тадқиқотчи Ибодат Ражабованинг ҳар бир тадқиқоти қадим Бухоро тарихий сирларини очишда муҳим аҳамиятга эга.
- Бу сафар тарихий изланишларни мустақил тадқиқотчи Ҳамза Салимов билан бирга олиб бордик. Бухоро тарихи шунчалик сирли ва қизиқарли бўлиб, уни чуқур ўрганиш орқали Бухоронинг ҳақиқатан ҳам жавоҳир диёр эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Тадқиқотимиз кўплаб олимларни ҳайратга солди,- дейди суҳбатимиз давомида ҳамкасбимиз.
Савол: Бухоро тарихини ўрганишда «солиқ дафтари» манбаси ҳақида кўп гапирилади. Бу қандай ҳужжат ва унинг аҳамияти нимада?
Ибодат Ражабова: Бухоро амирлиги даврига оид бу ҳужжатлар юртнинг ижтимоий, иқтисодий ва этнографик тарихини ўрганишда беқиёс аҳамиятга эга. Амирлик ҳар йили 1743 та қишлоқдаги 63 минг 456 та хўжаликдан йиғиладиган солиқлар ҳақида маълумотлар тўплаган. Бу рўйхат халқ орасида «солиқ дафтари» номи билан танилган. 1924-йилда Ўзбекистон Марказий раёнлаштириш комиссияси бу маълумотларни «Халқ турадиган жойларнинг рўйхати» номи билан нашр этди. Кейинчалик, 2017-йилда музейшунос Ахтам Аҳмедов архив манбаларини қайта ўрганиб, араб алифбосидаги матнларни илмий муомалага киритди. Бу ҳужжат оддий рўйхат эмас, унда қишлоқларнинг номи, аҳоли таркиби, хўжаликлар сони, масжидлари, марказдан узоқлиги ва қайси кентдан тарқалгани ҳақида жуда қимматли маълумотлар мавжуд.
Савол: Бу манба билан танишганингизда, биринчи навбатда нималар сизнинг эътиборингизни тортди?
Ибодат Ражабова: Энг қизиқ жиҳати, бугунги кунда яшаб келаётган кўплаб қишлоқ номларининг ортида минг йиллик тарих ётганини кўриш бўлди. Ғиждувон, Хайробот, Шофиркон, Баҳоуддин, Пешкў каби ҳудудларга қарашли қишлоқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар билан танишар эканмиз, номлар оддий атама эмас, ўтмишнинг тирик хотираси эканига ишонч ҳосил қилдик. Айниқса, 220 та қишлоқнинг келиб чиқиш жойи сифатида қайд этилган Сиплон кенти мен ва яна бир мустақил тадқиқотчи Ҳамза Салимовни жиддий изланишга ундади. Тадқиқот давомида «Сиплон»ни ўрганиш биз учун алоҳида аҳамият касб этди. Эътибор қилган бўлсангиз, «Сиплон» номи бугунги кун хариталарида учрамайди. Лекин, амирлик даври ҳужжатларида у катта тарихий марказ сифатида намоён бўлган. Масалан, «солиқ дафтари»да. Унда Авшор маҳалласи 12 та хўжалик, ўзбек миллати, келиб чиқиши Сиплон кентидан, Ваҳмкор - 9 та хўжалик, Сиплондан тарқалган. Шунингдек, Кўли Ҳорун, Кулонхона, Навметан, Работи Қози, Тали Алиён, Ўтрор каби кўплаб қишлоқлар ҳам Сиплон билан боғланган. Бу маълумотлар Сиплон оддий қишлоқ эмас, балки атрофидаги кўплаб аҳоли масканлари шаклланган қадимий марказ бо

