Ака-ука Тейтларни гаров эвазига озод этиш сўралди
Эндрю ва Тристан Тейтлар, Британия ва АҚШ фуқаролари, 18-июл куни Маямида "махфий ордер" асосида ҳибсга олинганидан со'нг, уларнинг адвокатлари 7-август куни АҚШ судясидан ака-укани гаров эвазига озод этишни со'ради. Бу ҳақда Реутерс хабар берди.
Тейтлар зо'рлаш, тажовуз ва жинсий эксплуатация мақсадида одам савдосига ко'маклашиш айбловлари билан Британияга экстрадиция қилиниши керак. Уларнинг адвокатлари Маями федерал судига ариза киритиб, ҳимоясидаги шахсларни озод этишга чақирган. Хусусан, ака-укалар "о'та машҳурлиги" сабабли қочиб кета олмаслиги, шу сабабли экстрадиция жараёни якунлангунга қадар уларни қамоқда сақлашга ҳожат ё'қлиги та'кидланган.
"Эндрю ёки Тристан учун яширинча саёҳат қилиш ёки э'тибордан четда қолиш жуда қийин бо'ларди", деган адвокатлар.
Улар ака-укаларнинг паспортларини топшириш ҳамда жойлашувини кузатиш шарти билан гаров эвазига озод этилишини со'рамоқда. Маямидаги АҚШ прокуратураси мазкур со'ровга 10-августгача жавоб қайтариши кутилмоқда. Судя Луис эса уларни озод этиш масаласига баг'ишланган мажлисни 13-августга белгилаган.
Прокурорлар аввалроқ судяга ака-укаларни ҳибсда сақлаш кераклигини, чунки уларнинг қочиб кетиш хавфи борлиги ва улар жамият учун хавф туг'диришини та'кидлаган. Британия то'лиқ экстрадиция со'ровини АҚШ Давлат департаментига 16-сентябргача тақдим этиши керак.
Эндрю Тейт ва Тристан Тейт аввал ҳам Британияда уч нафар тахминий жабрланувчи билан бог'лиқ зо'рлаш ва одам савдоси айбловларига дуч келганди. Судя уларни ҳибсга олиш учун 2024-йил январ ойида ордер берган, бироқ ака-ука айбловлар юзасидан ко'рсатма бериш учун Британия судига келмаган. Британия Тейтларни ҳар иккала айбловлар то'плами бо'йича жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилишга ҳаракат қилмоқда.
**Руминияда ака-ука Тейтларга нисбатан айбловлар**
2022-йилда ака-ука Тейтлар Руминияда одам савдоси ва номусга тегиш айби билан ҳибсга олиниб, кейинчалик уй қамог'ига о'тказилганди. 2023-йилнинг ёзида улар уй қамог'идан озод қилинди, аммо полиция назорати остида қолди.
Руминия расмийларига ко'ра, ака-ука Тейтлар 2015-йилда аёлларни видеочатларда иштирок этиши учун ёллаш билан шуг'улланувчи жиноий тармоқни ташкил этган ва уларни пулли платформаларда сотиш мақсадида порнографик контент яратишга мажбурлаган. Тергов, шунингдек, ака-укадан бири 2020-йилда 15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бо'лгани, қиздан эса порнографик материаллар тайёрлашда ҳам фойдаланилганини та'кидламоқда.
2024-йилда ака-укалар Руминияда жинсий зо'равонлик айблови билан яна қо'лга олинганди. 2026-йил уларда суд назорати олиб ташланганди.
**Тейтларнинг О'збекистонга ташрифи**
4-апрел куни Эндрю Тейт Х ижтимоий тармог'идаги саҳифасида О'збекистонга келгани акс этган видеони жойлаганди. Видеода унинг Тошкент халқаро аеропортида карнай-сурнай садолари остида, о'збекона меҳмондо'стликнинг олий белгиси — зар чопон билан кутиб олингани акс этган.
Бу "эҳтиром" ижтимоий тармоқларнинг о'збек сегментида илиқ қаршиланмаган. Ог'ир жиноятларда айбланаётган шахсга ко'рсатилган бундай дабдаба кескин танқидларга сабаб бо'лганди. Халқаро миқёсда ог'ир айбловлар остида қолаётган шахснинг ташрифи ким томонидан ва нима мақсадда ташкил этилгани ҳақида расмий ма'лумот ё'қ.

