Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳда “Манчестер Сити” “Интер”га ютқазди

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ иштирок этган ўйинда “Манчестер Сити” “Интер”га имкониятни бой берди.
Англия вице-чемпиони “Манчестер Сити” ва Италия чемпиони “Интер” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Гонконгдаги “Кай Так” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган пеналтилар сериясида “Интер” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида инглиз жамоаси ҳужумчиси Дивен Мубама ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада миланликлар ҳимоячиси Бенжамен Павар мувозанатни тиклади.
Қайд этиш жоизки, ушбу ўйинда “Манчестер Сити” таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, ўйинни тўлиқ, алмаштиришларсиз ўтказди. Учрашув давомида сариқ карточка олган Ҳусановнинг ўйини Софассоре портали томонидан 6.6 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, якунланган мавсумда “Манчестер Сити” Англия чемпионатида 78 очко тўплаб, пешқадам “Арсенал”дан (85 очко) кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди. “Интер” эса 87 очко жамғариб, Италия А Сериясида чемпионликни қўлга киритган.

