74 ёшли Луи ван Гаал яна Нидерландия терма жамоасини бошқариши мумкин

74 ёшли Луи ван Гаал яна Нидерландия терма жамоасига мураббийлик қилиши мумкин.
Таниқли голландиялик мураббий Луи ван Гаал Нидерландия Қироллик Футбол Ассоциацияси (КНВБ) билан миллий терма жамоа бош мураббийлиги бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган, дея хабар беради Де Телеграаф.
Унинг ҳозирги саломатлиги ишлашига имкон беради, бироқ терма жамоага қайтиш унинг асосий мақсади эмас. Агар Нидерландия футбол ассоциацияси истаса, у музокараларга очиқ. Ван Гаал терма жамоанинг аксарият футболчилари билан таниш ва халқаро турнирларни мунтазам кузатиб боради, дейилади хабарларда.
Луи ван Гаал аввалроқ Нидерландия терма жамоасини 2000-2001, 2012-2014 ва 2021-2022-йилларда бошқарган.
2014-йилги жаҳон чемпионатида у Нидерландия терма жамоаси билан 3-ўринни эгаллаган.

