Иқтисодиёт

5 млрд сўмлик даромад: Фарғоналик тадбиркор тупроқсиз ва қуёшсиз ертўлада гиёҳлар етиштирилмоқда

5 миллиард сўм даромад: Фарғоналик тадбиркор тупроқсиз ва қуёш нурсиз ертўлада гиёҳлар етиштирмоқда

Фарғоналик тадбиркор анъанавий бўлмаган усулда, яъни мутлақо қуёш нури тушмайдиган ва тупроқ ишлатилмайдиган ертўлада дори-дармон ўсимликларини етиштиришни амалга оширмоқда.

600 квадрат метр майдонга эга ертўлада ҳозирда 50 дан ортиқ, деярли 100 га яқин турдаги табиий микрокўкатлар ва шифобахш гиёҳлар парваришланмоқда. Ушбу маҳсулотлар ресторанлар, хусусий клиникалар, парҳезшунослар (диетологлар) ва нутрисиологлар томонидан энг кўп сотиб олинадиган доривор гиёҳлар қаторига киради.

“Бу лойиҳага беш йил бўлди. Ҳозир шу ерда 50 дан ортиқ, деярли 100 га яқин турли кўринишдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Булар ресторанлардан хусусий клиникаларгача, тўғридан-тўғри беморларга, нутрисиологлар ва диетологлар томонидан жуда севилиб истеъмол қилинадиган маҳсулотлардир. Гидропоника технологиясининг афзаллиги — маҳсулотнинг тез тайёр бўлишидир. Уруғларнинг 70 фоизини маҳаллийлаштирдик, 30 фоизини эса Европа давлатлари — Белгия, Полша, Голландиядан олиб келамиз. Ҳозирги кунда ўртача ищиларимиз ойлиги 2 миллиондан 4 миллионгача. Лабораториядаги ищилар ойлиги эса 3 миллиондан 5 миллионгача”, дейди тадбиркор Тоҳир ака.

Ушбу усулда ўсимликларни парваришлаш анъанавий усулга нисбатан анча тез ва самарали кечади. Стеллажли (кўп қаватли) тизим эса ердан бир неча баробар тежамкор фойдаланиш имконини беради. Йиллик айланмаси қарийб 5 миллиард сўмни ташкил этаётган ушбу корхона маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки қўшни Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон республикаларига ҳам экспорт қилинмоқда. Етиштирилган барча ўсимликлар шу ерда жойлашган махсус лаборатория назоратидан ўтказилиб, қадоқланади ва истеъмолчиларга тайёр ҳолатда етказилади.

innovatsiyagiyohlarhidroponikaeksportdori-darmontadbirkorfargʻonao‘simliklar