1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

1-августдан бошлаб қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Norma.uz портали 2026-йил 1-августдан бошлаб миллий қонунчиликка киритиладиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
*
Суюлтирилган газ биржа савдосининг янги қоидалари жорий этилмоқда.
*
Тошкент шаҳри ва вилоятнинг айрим туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотида чекловлар ўрнатилмоқда.
*
Бизнесдаги барча текширувлар фақат ҚР-код орқали рўйхатдан ўтган ҳолда амалга оширилади.
*
"Ақлли" боғларга солиқ имтиёзи берилади.
*
Автомобилни жарима майдончасидан ҚР-код орқали қайтариш мумкин бўлади.
*
Балиқчилик хўжаликлари учун янги имтиёз ва преференсиялар жорий этилмоқда.
*
Солиқчиларни мижозларга йўналтирилганлик даражасига қараб баҳолаш мумкин бўлади.
*
Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмидан фойдаланилади.
*
Туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги Ҳисоб ва ҳисобот марказлари ёш фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини 2 йил давомида бепул юритади.
*
Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи тўланади.
*
Архивлар иши рақамлаштирилмоқда.
*
Эски автомобилларни топшириш учун компенсация тўланади.
*
Қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга олиш мажбурий бўлади.
*
Камёб ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилмоқда.

